Мисрнинг EgyptAir авиакомпаниясига тегишли ва «Қоҳира — Пекин» (MS955 рейси) йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган А-330-220 авиалайнери Урганч аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон авиация расмийлари самолёт бортида портловчи ускуна мавжудлиги эҳтимоли муносабати билан фавқулодда қўниш ҳақида илтимос олган.
Ҳозирги вақтда самолёт хавфсиз ҳудудда турибди. Самолёт экипажининг 17 нафар аъзоси ва 118 нафар йўловчиси эвакуация қилинган. Тегишли хизматлар ҳаво кемасини кўздан кечириб, текширувдан ўтказмоқда.
«Газета.uz» манбаларининг маълум қилишича, Урганч аэропорти ҳозирги вақтда самолётлар қабули ва учиб кетиши учун ёпилган.
Изоҳ (0)