Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Германиянинг Штутгарт шаҳрида старт олган, мукофот жамғармаси 620 000 еврога тенг Mercedes Cup–2016 теннис турнирини биринчи даврадаёқ тарк этди.
Мусобақа расмий сайтида маълум қилинишича, 29 ёшли ўзбекистонлик теннисчи илк баҳсини чехиялик Радек Штепанекка қарши олиб борди. Икки соату 4 дақиқа давом этган беллашувда 7:5, 3:6, 6:3 ҳисоби қайд этилиб, чехиялик теннисчининг ғалабаси билан якун топди.
Таққослаш учун, Истомин ATP рейтингида 64, Штепанек 129-поғонани эгаллаб турибди.
Маълумот ўрнида, Mercedes Cup–2016 теннис турнирининг биринчи даврасида иштирок этиб, мағлуб бўлган теннисчилар 6 120 евро мукофот пулига эга бўлади, бироқ уларга рейтинг очкоси берилмайди.
Изоҳ (0)