Йоахим Гаук 2017 йилда ваколат муддати тугаганидан сўнг Германия президенти лавозимида қолишдан воз кечди. 6 июнь куни буни маълум қилган сиёсатчи ёшини сабаб қилиб кўрсатди, шунингдек, ушбу қарорни қабул қилиш оғир кечганини тан олди, деб маълум қилмоқда «Ведомости».
Гаук 76 ёшда бўлиб, у президентлик мансабини 2012 йилдан буён эгаллаб келмоқда. Германияда президентлик муддати 5 йилни ташкил этади, иккинчи марта қайта сайланиш имконияти ҳам мавжуд.
Der Spiegel нашрининг билдиришича, Христиан-демократик иттифоқ ва Христиан-социал иттифоқ партиялари блоки кейинги президент сифатида Бундестаг спикери Норберт Ламмерт, мудофаа вазири Урсула фон дер Лайен ва социалистик партиянинг Бундестагдаги ер гуруҳи раҳбари Герда Хассельфельдтлардан бирини кўрмоқда.
Юқоридаги партиялар билан бирга ҳукмрон коалицияни ташкил этувчи Германия социал-демократик партияси эса президентлик сайловларига ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер номзодини кўрсатиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)