Афғонистон миллий мажлиси (парламент) аъзоси Шер Вали Вардак 5 июнь, якшанба куни Кобулда номаълум кимсалар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги расмий вакили Содиқ Содиқий маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Парламент аъзоси Шер Вали Вардак уйининг олдида бомба портлаши туфайли ҳалок бўлди. Яна 11 киши жароҳат олган», — дея таъкидлади Содиқий.
Мазкур ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.