Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997/98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик Жалолхон Тиллаволдихўжаев босқон улоқтириш секторида 63,77 метр натижа билан бронза медали соҳиби бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Бугун, 5 июнь куни мусобақанинг учинчи кунги дастурида енгил атлетиканинг бир неча турлари бўйича саралаш мусобақалари ўтказилди. Жумладан, 200 метр масофага югуриш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жалолиддин Ҳамроқулов 21,95 сония натижа билан ярим финалга чиқди.
400 метр масофага тўсиқлар оша югуриш секторида иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Шоҳрух Баратов 53,22 сония натижа билан финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Маълумот учун, Осиё чемпионати 6 июнь куни якунига етади.
Изоҳ (0)