Кариб давлатлари уюшмаси 4 июнь, шанба куни Куба пойтахтида якунланган VII саммитида АҚШнинг Кубага нисбатан блокадасини тўхтатиш ёқлаб чиқилган декларацияни қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳужжат матни «бир томонлама мажбурий чораларнинг қўлланишини қатъий қоралайди ва Вашингтон ҳукуматининг Кубага қарши иқтисодий, савдо ва молиявий блокадага чек қўйиши бўйича мурожаатни қўллаб-қувватлайди».
Бундан ташқари, ҳудудий ташкилот АҚШ ҳарбий-денгиз базаси томонидан истило қилинган Гуантанамо ҳудудларини Кубага қайтариш юзасидан фикр билдирди.
Шу билан бирга, ташкилотга аъзо мамлакатлар Куба ва АҚШ ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг қайта тикланиши ва икки давлат элчихоналари фаолиятининг қайта иш бошлашини мамнуният билан қабул қилди.