Аризона ва Нью-Мексико аҳолиси 2 июнь, пайшанба куни эрта тонгда Ер атмосфераси зич қатламларида емирилиб, ёниб кетган йирик метеороиднинг кучли чақнашини кузатиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
NASA’нинг маълум қилишича, унинг бўлаклари сайёра сиртига қулаб тушган бўлиши мумкин, бироқ бирор бир вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча хабарлар келиб тушмаган.
«Гувоҳларнинг кўп сонли кўрсатмаларига кўра, диаметри уч метрга яқин, бир неча ўнлаб тонна вазн ва ўн килотоннага яқин кинетик қувватга эга бўлган астероид маҳаллий вақт бўйича тонгги 4 да Аризона устида Ер атмосферасига кирган», — деб маълум қилди АҚШ космик бошқармаси.
Унинг баҳо беришича, осмон жисмининг тезлиги соатига 64 минг километрдан ошган ва сўнгги марта у 35 километрдан ортиқ баландликда кузатилган.
Изоҳ (0)