Apple ўзининг бир неча сервислари фаолиятидаги носозликлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Компания сайтида жойлаштирилган хабарда билдирилишича, айрим фойдаланувчилар App Store дастурлар дўкони, Mail Drop почта хизмати ва iCloud’нинг бир неча сервисларини ишлата олмаслиги мумкин.
Мазкур сервислар фаолиятидаги муаммолар сабаби маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)