Австралиянинг Сидней шаҳри ҳукумати ётиқ светофорлар билан тажриба ўтказиб кўриш нияти ҳақида эълон қилди, деб ёзади N+1.
Сигналлари пиёдалар ўтиш йўлагига ичкаридан ўрнатиладиган светофорларга 250 минг Австралия доллари (181,4 минг АҚШ доллари) сарфлаш режалаштирилмоқда. Бундай светофорлар йўлларда хавфсизликни ошириши тахмин қилинмоқда.
Ётиқ светофорлар смартфонда қандайдир машғулотга берилиб кетган ва ён томонларига қарамаётган пиёдалар учун мўлжалланган. Бундай одамларни «телефон зомбилари» деб атай бошлашди. Ўтиш йўлагига яқинлашганда, светофорнинг сигнал чироқлари пиёдаларнинг айни оёғи тагида ёнади. Янги светофорларни Сиднейдаги йирик пиёдалар йўлакларининг барчасига ўрнатишади. Тажриба олти ой давом этади.
Изоҳ (0)