Саудиялик илоҳиётчи бегонанинг Wi-Fi тармоғидан рухсатсиз фойдаланишга қарши фатво чиқарди. Бу ҳақда, The Independent нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Wi-Fi’дан норасмий ёки эгаси ва провайдер рухсатисиз фойдаланиш мумкин эмас. Wi-Fi’дан фойдаланмай туриб хизмат кўрсатувчи ёки унга ҳақ тўлаган киши билан маслаҳатлашмоқ жоиз», — дейилади Саудия Арабистони илмий тадқиқотлар ва фиқҳ бўйича Олий қўмитаси аъзоси Али ал-Ҳакамийнинг фатвосида.
Шу билан бирга, ҳужжатда савдо марказлари, боғлар, кафелар, меҳмонхоналар ва давлат идораларидаги Wi-Fi тармоқларидан фойдаланиш гуноҳ эмаслиги таъкидлаб ўтилади.
Изоҳ (0)