Россиянинг Кемерово шаҳрида истиқомат қилувчи ўсмир ВАЗ-2107 автомобилини ўғирлаб кетиб, унга ўт қўйди ва бўлаётган воқеаларни видеога тушириб, лавҳани интернетга жойлаштирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ёқиб юборилган автомобиль ўсмирнинг икки ҳафтадан буён уйда бўлмаган қариндошига тегишли эди.
Қариндошининг уйда йўқлигини билган бола машинани олиб чиқиб кетиб, икки ҳафта мобайнида дўстлари билан айланиб юрган. Машина бузила бошлаганидан сўнг йигитча уни ёқиб юборишга қарор қилган.
Автомобилни йўқ қилиш саҳнаси акс этган видеотасмадан клип ясаган ўсмир лавҳага «Хайр, еттилик» деб ном қўйган. Бу клип содир этилган қонунбузарликнинг далили ҳисобланмоқда.
Ўсмирга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)