Жорий йилги Петербург халқаро иқтисодий форумини БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер очиб беради. Бу ҳақда, форум ташкилотчиси — «Росконгресс» жамғармаси бошқаруви раиси Сергей Приходьконинг сўзларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тантанали очилиш маросими 16 июнь куни бўлиб ўтади. Унда хорижий меҳмонлардан Пан Ги Мун, Жан-Клод Юнкер ҳамда Гвинея президенти Альфа Конде иштирок этиши кутилмоқда.
17 июнь куни ўтказиладиган пленар йиғилишда Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ва Италия бош вазир Маттео Ренци қатнашади.
Изоҳ (0)