Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чили президенти Мишель Бачелет Que pasa журналини давлат раҳбарининг коррупция можаросига алоқадорлиги ҳақидаги мақола туфайли туҳматда айблаб, судга берди. Бу ҳақда 31 май, сешанба куни ҳукумат бош котиби Марсело Диас маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Inosmi.ru»

Фото: «Inosmi.ru»

2014 йил февралида Чилида можаро юзага келди, унга Бачелетнинг қариндошлари алоқадор бўлиб чиқди. Мухолифат президентнинг ўғли Себастьян Давалосни рафиқаси Наталья Компаньонга тегишли Caval компанияси учун 10 миллион доллар кредит олишда ўз таъсиридан фойдаланганликда айблади. Шов-шув туфайли, Чили ҳукумати ҳузуридаги ижтимоий маданият бошқармаси директори лавозимини эгаллаб турган Давалос истеъфо беришга мажбур бўлди. Шу йилнинг январида Чили солиқ хизмати Компаньон устидан даъво аризаси берди, у Caval молиявий ҳисоботини сохталаштиришда айбланмоқда.

Ўтган ҳафтада Que pasa сайтида Бачелет фирибгарлик схемасига алоқадор бўлгани ҳақида Caval бошқарувчисига таянган ҳолда мақола пайдо бўлди. Президент айбловларни рад этди ва мақолани туҳмат деб атади. Шундан сўнг журнал узр сўради ва давлат раҳбари тилга олинган парчани ўчириб ташлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар