Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда ўтказилаётган шахмат бўйича XV Осиё чемпионатининг бешинчи тури ўйинлари якунланди. Таниқли ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов 4 очко билан пешқадамлар сафига қўшилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: «Оламспорт»

Фото: «Оламспорт»

Қитъанинг энг нуфузли Asian Continental Chess Championships 2016 турнири Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасида ўтказилмоқда.

Илк турда БАА вакили Омар Ноаманга тўқнаш келган Қосимжонов мусобақани ғалаба билан бошлагани хабар қилинган эди. Шундан сўнг у Эрон вакили Алиризо Фироузя, ҳиндистонлик Бабу Лалита устидан ғалаба қозонди, Мўғулистон вакили Баярсаихан Гундаваа ва ҳиндистонлик спортчи Суря Шекхар Гангули билан дуранг ўйнади.

Олтинчи турни Қосимжонов хитойлик Янг Венга қарши ўтказади.

Бешинчи тур якунларига кўра Қосимжоновдан ташқари яна саккиз шахматчи 4 очкодан тўплади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бундан ташқари, ўзбекистонлик яна бир шахмат устаси — Гулруҳбегим Тоҳиржонова уч ғалаба ва икки дуранг билан 4 очко тўплаб, аёллар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Олтинчи турда у мусобақа етакчиси, ҳиндистонлик Кулкарни Бхакти билан куч синашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар