Ўзбекистон терма жамоасининг 2 июнь кунги рақиблари бирин-кетин бекор бўлгани ўзбекистонлик футбол мухлислари учун кун мавзусига айланди. Қайд этиш керак, аввалига Қирғизистон, кейинроқ эса Экваториал Гвинея термасига қарши ўйинлар ўтказилмайдиган бўлди.
Twitter фойдаланувчиларидан бири бўлган мухлис шундай деб ёзди: «ФИФА кунидан унумли фойдаланиб қолмоқчи бўлаётган МTJ 2 июнь куни жуфт-жуфт бўлиб Playстатионъда ФИФА—2016 ўйнаркан».
Беллашув бекор бўлгани ҳақидаги хабар чиққанидан кейин Қирғизистонда истиқомат қилувчи Twitter фойдаланувчиси «Энди керак бўлса Бишкекка ўзинглар келинглар», — деб изоҳ қолдирган.
Худди шу фойдаланувчи ундан аввалроқ «Энди хафа бўлманглар-у, битта тузукроқ ўртоқлик ўйини ташкил қилишга ҳам ярамайдиган менежерлари бор жамоага ЖЧда нима бор?!», деб ҳам ёзганди.
Фойдаланувчилар орасида «Мииишшшааа, ЖЧ—2018 отмен», «Энди ким билан ўйнаймиз, оқлар ва кўкларми?», «Об-ҳавонинг ноқулай келганлиги туфайли...», «Қўшиқ бўларди-ку, сенга бир сўз айтиш бекор, тошга ёмғир қилмайди кор. Бет ҳам, уят ҳам йўқ буларда, эплай олмасанг бўшат жойни эплайдиганларга», «Анекдот устига анекдот, федерация ва терма жамоа марказига душманнинг кераги йўқ, улар ўзларига ўзи душман», деб ёзилганларини ҳам учратиш мумкин.
Кейинроқ эса фойдаланувчилардан яна бири «Ўзбекистон МTJ 2 июнь куни ‘Севинч’ аёллар жамоасига карши тўп сурар экан», — деб изоҳ қолдирган.
Энди эса футболга ихтисослашган сайтларда мухлислар томонидан ёзилган изоҳлар билан танишинг:
«Жанубий Корея Испания билан ўртоқлик ўйини ташкил қилганда бизнинг футбол раҳбарларимиз оддий ўйин ҳам ташкил қила олмайди».
«Фахрийлар ва актёрлар жамоасига қарши ўйин ташкиллаштириш керак!».
«Баъзи бир юзерлар айтганди-я, маҳалланинг ғийбатчи хотинларига кўра бу ўйин ҳам бекор бўлади, деб. Тўппа-тўғри бўлиб чиқди, қойил!».
«Агар легионерларга қарши ўйин ҳам бекор бўлса, аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушамиз».
Изоҳ (0)