Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида Шимолий Кореянинг 31 май, сешанба куни ўртача радиусда ҳаракатланадиган ракетани учиришга уринишини провокация деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
«Навбатдаги ракетани учириш дунё ҳамжамияти, жумладан Японияга қарши провокация ҳисобланади», — деди Япония ташқи ишлар вазири.
Жанубий Корея ОАВларида маълум қилинишича, ракета Канвондо провинциясидан 31 май, сешанба куни, соат 05:20 да учирилган, бироқ уриниш муваффақиятсиз якунланган.
Изоҳ (0)