Twitter’нинг япониялик фойдаланувчиларидан бири Ички Япон денгизидаги Окуносима оролида истиқомат қилувчи қуёнлар акс этган видеолавҳани интернетга жойлаштирди. Оч жониворлар қўлида овқат билан турган эркакни ўраб олди, деб маълум қилади Meduza.
Окуносима баъзида «Қуёнлар ороли» деб ҳам аталади: у ерда кўп миқдорда ёввойи қуёнлар истиқомат қилади. Жониворлар одамлардан мутлақо қўрқмайди ва уларнинг қўлидан овқат олади.
https://twitter.com/lepus_31/status/736047072789417988
Айрим туристлар қуёнларнинг кўнглини овлаш учун ўзига хос ишларга қўл уради. Жумладан, шундай сайёҳлардан бири оролга сузиб келиб, қуён костюмини кийган, ўз устига емак тўкиб, қуёнлар уни ўраб олишини тасвирга туширган эди.
Ички Япон денгизидаги яна бир орол — Аошима эса ёввойи мушуклари билан машҳурдир. Баъзи маълумотларга кўра, оролда одамлардан кўра мушуклар кўпроқ.
Изоҳ (0)