Жиноятчилар Венесуэла шимоли-ғарбидаги Трухильо штати, Андрес-Бельо муниципалитетида 12 киши, жумладан, тўрт нафар вояга етмаганни отиб ўлдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция ҳодиса жойидан мотоцикл ва автомобилда яширинган ҳужум иштирокчиларини қидирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, юз берган воқеа бир-бири билан рақобатда бўлган жиноий гуруҳлар ўртасидаги ҳисоблашув бўлиши мумкин. Ҳалок бўлганлардан камида икки нафари қасддан қотиллик содир этгани учун қидирувда бўлган.
Изоҳ (0)