Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова Япониянинг Каруизава шаҳрида бўлиб ўтган, мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларига тенг ITF туркумидаги теннис турнирининг чемпиони бўлди.

Фото: Fed Cup

Фото: Fed Cup

Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи финал баҳсида мазкур турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида таснифланган бельгиялик Ан-Софи Местахга қарши кортга чиқди. Бир соат 46 дақиқа давом этган беллашувда Абдураимова 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучиб, Karuizawa Yonex Open–2016 турнирининг бош совринига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионлик шоҳсупасига қадар Нигина мезбон теннисчилар – Ҳаине Огатани 6:1, 6:3, Юрина Кошинони 6:3, 6:1, Мана Аюкавани 6:2, 6:3 ҳамда голландиялик Инди де Врумни 7:6, 7:6 ҳисобида таслим қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)