Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япония автомобиль компаниялари мамлакатда сотилган яна 7 миллионта автомобилни Takata фирмасига тегишли хавфсизлик ёстиқларидаги носозликлар туфайли чақириб олади, деб ёзади «ТАСС» Япония Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлигига таяниб.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Айнан қайси автоконцернлар чақирувни амалга ошираётгани ҳамда муайян моделлар номлари кўрсатилмаяпти. Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакат ичида Takata фирмасининг хавфсизлик ёстиқларидаги носозликлар туфайли чақириб олинган автомобиллар сони 19,6 миллионтага етган.

Япониянинг Takata компанияси 2014 йилда можаро ўртасида қолган эди. АҚШ ҳукумати ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган хавфсизлик ёстиқлари пиропатроннинг носозлиги туфайли ҳалокат чоғида нотўғри очилиши, ёрилиб кетиши ва автомобиль ичидаги одамларга металл бўлакларини «отиши»ни аниқлаган эди. Бундай ҳодисалар натижасида 11 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари АҚШликдир. Бундай муаммолар туфайли чақириб олинган автомобиллар сони дунё бўйича 100 миллиондан ошди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова