Хитойнинг Хубэй провинциясида мактаб автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида икки ўқувчи ҳалок бўлди, ўн нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг ахборотига кўра, ЙТҲ Ичан шаҳар округидаги Саньдоупин қишлоғида содир бўлди. Автобус ичида 12 мактаб ўқувчиси бор эди.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)