Футбол бўйича Европа чемпионатлари ўз ниҳоясига етди ва «Олтин бутса»нинг навбатдаги ғолиби аниқланди. Якунига етган мавсум натижаларига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати доирасида 40 та гол киритиб, фаолиятида иккинчи марта «Олтин бутса» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Чемпионат» маълум қилмоқда.
Икки йил аввал «Ливерпуль» сафида тўп сурган уругвайлик футболчи 31 та гол киритган ҳолда «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан «Олтин бутса»ни бўлишиб олганди.
Қуйида 2015/16 йилги мавсумда энг кўп гол киритган 30 футболчи рўйхати билан танишинг.
Изоҳ (0)