Афғонистон хавфсизлик кучлари бир сутка давомида «Толибон» радикал ҳаракатининг 79 аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Операцияларни армия, полиция ва разведка ходимлари ҳамкорликда олиб боргани таъкидланмоқда. Рейдлар асносида 36 жангари яраланди, олти нафари қўлга олинди.
Шунингдек, толиблар Афғонистоннинг 19 вилоятида ўрнатган миналар зарарсизлантирилди, жангариларга тегишли қурол-яроғлар мусодара қилинди.
Ҳисобот даврида мамлакат бўйлаб хавфсизлик кучларининг тўққиз ходими ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)