«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа етакчилари Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес клубни тарк этиш эҳтимолини рад этди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Бунинг иложи йўқ. Жамоанинг барча футболчилари бахтиёр, чунки Барселонада яшаш ёқимли. Футболчилар ғалаба қозонаётган клубда тўп сураётганидан хурсанд. Ҳеч ким менга кетиш борасида мурожаат қилмади ва бундан хавотирда эмасман.
Матбуотда ёзилаётган хабарларни ўқидим. Дунёдаги кўп клублар бизнинг футболчиларни қўлга киритишни истайди, чунки улар яхши-да. Лекин футболчиларнинг барчаси ўзини шу ерда яхши ҳис қилаётганини айтди. Ҳозир келаси мавсумга тайёргарлик кўряпмиз.
Бир ой аввал Месси менга ‘Барселона’ унинг Европада тўп сурадиган сўнгги жамоаси бўлишини айтганди. У Европадаги фаолиятини айнан шу ерда тугатмоқчи», – деди Бартомеу.
Аввалроқ аргентиналик ҳужумчи фаолиятини футболдаги илк қадамларини қўйган «Ньюэллс Олд Бойз» жамоасида давом эттириш истагини билдирган эди.
Изоҳ (0)