БМТ Хавфсизлик кенгаши Либерияга нисбатан қўлланилган санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хавфсизлик кенгаши «қурол-яроғга нисбатан чораларнинг амал қилишини кечиктирмасдан бекор қилиш... 1 521-резолюциянинг (2003) 21-бандини бажариш учун таъсис этилган қўмитани ва 1 521-резолюциянинг 22-бандига мувофиқ таъсис этилган экспертлар гуруҳини кечиктирмасдан тарқатиб юбориш» ҳақида қарор қабул қилди.
Ҳужжатда, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгаши Либерия ҳукумати мамлакатни қайта тиклаш масаласида эришган барқарор тараққиётни маъқуллаши таъкидланган.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Либерияга нисбатан санкциялари 2001 йилда жорий этилган эди.
Изоҳ (0)