Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида «Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш устувор вазифа» мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати институти, Ички ишлар вазирлиги академияси, божхона хизмати масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсида глобал муаммолардан бирига айланганига эътибор қаратилди. Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, мансабдор шахслар, хизматчилар, ҳокимият вакиллари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик, божхона органларида коррупция ва бошқа қонунбузарликларни бартараф этиш масалаларига оид маърузалар тингланди.
Изоҳ (0)