Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду катта эҳтимол билан «Атлетико»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси финалида майдонга туша олади. Бу ҳақда Marca нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Аввалроқ португалиялик 31 ёшли ҳужумчи клубнинг сўнгги машғулотида дарвозабон Кико Касилья билан тўқнашиш оқибатида жароҳат олгани ҳамда шифокорлар тавсиясига кўра, машғулотни эрта тарк этгани ҳақида хабар қилинганди. Унинг олган жароҳати жиддий характерга эга эмаслиги, футболчи сон қисмида оғриқ сезгани маълум қилинмоқда.
Қайд этиш жоизки, Роналду «Реал»нинг сўнгги уч машғулотини охиригача етказа олмаган. У «Манчестер Сити»га қарши (0:0) ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборганди.
Маълумот учун, «Реал» 28 май, шанба куни Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Милан шаҳридаги «Сан-Сиро» стадионида ўтказилади.
Изоҳ (0)