9to5mac инсайдерлари iPhone 7 корпусларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган қолипларнинг янги чизма ва фотосуратларини тақдим этди. Улар смартфон учун илгари тахмин қилинган дизайнни тасдиқлайди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Фотосуратларда смартфон корпусларини яратишда қўлланадиган алюминий шакллар тақдим этилди. Улар керакли шаклгача қайралган металл бўлакларидан иборатдир.
Шакллар ускунанинг ўлчами ва унсурлар жойлашувини кўрсатади. Жумладан, смартфонлар дизайни кичикроқ ўзгаришларига учраши маълум бўлди — антенна қўшимчаси гаджетнинг ёнига кўчади, 3,5 миллиметрли улагич олиб ташланади, iPhone 7 Plus’да эса, 6s Plus’дан фарқли равишда, камера иккиланган бўлади.
Ускуналар ўлчамлари эски авлодларга уйғун бўлади, экран диагоналлари — 4,7 ва 5,5 дюйм.
Бир неча кун илгари iPhone 7’нинг илк «жонли» сурати эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)