Фаластин ҳукумати раҳбари Рами Ҳамдулло Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Париждаги кўп томонли конференцияда тўғридан-тўғри музокара олиб бориш таклифини рад этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Франция бош вазири, Яқин Шарқдаги вазиятни изга тушириш бўйича халқаро конференция ташаббускори Мануэль Вальс билан учрашув чоғида Нетаньяху ундан яна бир бор Маҳмуд Аббос билан юзма-юз музокаралар ўтказишда ёрдам сўраган эди. Аммо Ҳамдулло Вальс билан учрашув арафасида бу таклифга қўшилмаслигини билдирди.
«Нетаньяху вақтдан ютмоқчи... Бу сафар жаҳон ҳамжамиятидан қоча олмайди», — деб таъкидлади у.
Изоҳ (0)