Массачусетс технология институти мутахассислари қўл юкидаги бомба ва бошқа хавфли буюмларни тезда топиш имконини берувчи квант лазерини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар бермоқда.
Қурилма ихчам ўлчамларга эга бўлиб, сканерлаш учун сарфланадиган вақт атиги 100 микросекундни ташкил этади.
Квант лазери қўл юкини сканерлаш учун терагерцли спектрни юзага келтиради. Унинг афзаллиги шундаки, қурилма кўплаб материалларни таний олади.
Шу пайтгача фойдаланиб келинган лазерлар иккита асосий камчиликка эга эди. Текшириш ярим соатга яқин вақтни олар, бунинг устига ишлаш учун улкан совитиш қурилмаси зарур эди.
Олимлар ҳар иккала муаммо ечимини топди. Лазердан қисқа вақт давомида фойдаланилгани учун совитиш блокига ҳам эҳтиёж қолмади, текшириш эса бир неча дақиқа вақтни олади.
Изоҳ (0)