Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Олий суди 29 йил аввал қора танли Тимоти Фостерга ўлим ҳукмини чиқарган Жоржия штати суди қарорини маслаҳатчилар ҳайъати таркибида афроамерикаликлар бўлмагани учун бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

«Суд жараёни учун маслаҳатчилар ҳайъати аъзоларини танлаш жараёнида штат расмийлари сабабини изоҳламаган ҳолда барча тўрт нафар қора танли номзодни рад этган. Шу сабабли Олий суд бундай таркибдаги ҳайъат томонидан қабул қилинган ҳукмни бекор этишга қарор қилди», — дейилади суд қарорида.

Жоржия суди 1987 йили 48 ёшли Фостерни оқ танли аёл ўлдирилишида айбдор деб топган ва ўлим жазосига ҳукм қилганди. Энди унинг иши қайтадан кўриб чиқилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?