Селенга дарёси ва унинг ирмоқларида учта гидроэлектр станцияси қурилиши Байкал кўлининг қуришига олиб келиши мумкин. Агар чоралар кўрилмаса, у Орол денгизи каби йўқолиб кетиши мумкин, деб ёзади «Известия».
Монголия томонидан Селенга дарёси ва унинг ирмоқларида қуриш режалаштирилган учта йирик гидростанция Байкалнинг экологик ҳолатига ортга қайтариб бўлмайдиган салбий таъсир ўтказади. Бундай маълумотлар Россия энергетика вазирлигининг ёпиқ мажлисида келтириб ўтилди.
Нашрнинг ҳукумат ва етакчи энергетик компаниялардаги манбалари айтишича, қурилишни бекор қилиш учун Монголияга бунинг эвазига нимадир таклиф қилиш керак, чунки уни Россия электр энергияси етказиб берадиган иқтисодий шартлар қониқтирмайди.
Селенга дарёси Байкалга оқиб тушадиган сувнинг 80 фоизгача бўлган қисмини таъминлайди. Монголия ушбу дарёда 245 МВт қувватига эга «Шурэн» ГЕС, унинг иккита ирмоғида эса яна 220 ва 100 МВт қувватига эга иккита ГЕС қуришни кўзламоқда.
Изоҳ (0)