Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов гиламларга бағишланган «Самовий гўзаллик» номли китоб ёзди. Бу ҳақда 23 май куни «Туркманистон: олтин аср» нашри хабар қилди.
Газетада таъкидланишича, китоб ўқувчини туркман гиламчилик санъати билан таништиради.
Бу Бердимуҳамедовнинг жорий йилда чоп этилган тўртинчи китобидир. Январь ойида унинг «Ҳикмат манбаи» (мақол ва ҳикматлар тўплами), март ойида — «Чой — дармон ва илҳом», апрель ойида — «Арғумоқнинг шиддатли илдамлаши» (Ахалтеке отлари ҳақида) номли асарлари нашрдан чиққан эди.
Изоҳ (0)