2016 йилнинг 20—21 май кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида «Тошкент ахборот технологиялари университети, унинг ҳудудий филиаллари ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетлари биринчи босқич талабалари ўртасида дастурлаш бўйича жамоавий олимпиада» бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент ахборот технологиялари университети матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ушбу мусобақа мамлакатда таълим-тарбия жараёнида талабаларнинг фаоллигини ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга қаратилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида учинчи бор ташкил этилди.
Саралаш натижаларига кўра иккинчи, финал босқичида Тошкент шаҳрининг 13, Самарқанд филиалининг беш, Урганч филиалининг икки, Фарғона филиалининг уч ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг битта жамоаси қатнашди.
Биринчи ўринни ТАТУнинг Tashkent U of IT 2 жамоаси, иккинчи поғонани Tashkent U of IT 1 жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин Инҳа университети жамоасига насиб этди.
Изоҳ (0)