«Манчестер Юнайтед» жамоаси раҳбарияти бош мураббий Луи ван Гални ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, манкунианлар ижрочи директори Эд Вудворд бугун, 23 май куни голландиялик мутахассис билан суҳбат уюштириб, унга клубда олиб борган иши учун миннатдорчилик билдирди ва раҳбарият «Челси» собиқ устози, португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо фойдасига ўз қарорини ўзгартирганини маълум қилди.
Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»нинг таклифига розилик бергани ва томонлар 24 май, сешанба куни келишув шартларини муҳокама қилиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)