Нью-Йоркда АҚШ бўйича биринчи марта мушукларнинг тирноғини юлиш тақиқланиши мумкин — тегишли қонунчилик ташаббуси ветеринарлар ва мушук боқувчилар ўртасида қизғин баҳсларни келтириб чиқарди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Айримлар бу жараённи ғайриинсоний деб баҳолаётган бўлса, бошқа томон буни мебель, гилам ва ўз эгаларини тирнайдиган жониворларига қарши қўлланилиши мумкин ягона чора деб ҳисобламоқда.
Ветеринарларнинг фикрича, тирноқларни олиб ташлаш қарорини қонунчилар эмас, мушук эгалари ва соҳа профессионаллари қабул қилиши лозим.
Ушбу жараён Австралия, Буюк Британия ва Европанинг бир нечта давлатида ман этилган. Шунингдек, у Лос-Анжелесда ҳамда Калифорниянинг бир қанча шаҳарларида қонундан ташқари амал ҳисобланади.
Изоҳ (0)