АҚШ президенти Барак Обама 1945 йилда Хиросима ва Нагасаки шаҳарларининг бомбардимон қилинганлиги учун узр сўрашни режалаштирмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Менинг мақсадим шунчаки ўтмишга мурожаат қилиш эмас, балки урушларда барча томонлардан бегуноҳ кишилар қурбон бўлишини таъкидлашдир. Биз бутун дунёда тинчлик ва музокара жараёнларини таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз лозим. Биз ядро қуролисиз дунё учун курашни давом эттиришимиз керак. Мен илк бор лавозимни бажаришга киришган пайтдан бошлаб, шу масала устида ишлаб келдим», — деб аниқлик киритди АҚШ раҳбари.Обама, шунингдек, ҳар бир давлат раҳбари айниқса уруш мобайнида мураккаб қарорлар қабул қилишини таъкидлаб, бу қарорларни тадқиқ этиш билан тарихчилар шуғулланиши лозимлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)