АҚШ президенти Барак Обама президентлик фаолиятининг бошида Россия билан ядровий ҳужум қуроллари сонини қисқартириш бўйича келишув имзолаганини, аммо расмий Москва ядровий салоҳиятини камайтириш борасида ишламаётганини таъкидлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Обама NHK телеканалига берган интервьюсида ядровий соҳадаги турғунликни ташқи сиёсий масалалар, жумладан, Украинадаги вазият билан тушунтирди. У АҚШнинг Япония билан муносабатларини тинчликка интилишнинг намунаси сифатида кўрсатиб ўтди.
Изоҳ (0)