24 май куни Москва шаҳри метрополитенида «Шекспир эҳтирослари» номли поезд ҳаракатини бошлайди. Бу ҳақда, Британия Кенгаши хабарига асосланиб, TJournal ёзмоқда.
Вагонларда «селфи-пойнтлар» — селфи тушиш ўринлари ҳамда Шекспир бўйича ўйин кўчириб олиш ёхуд танловда қатнашиш имконини берадиган махсус интернет-платформа бўлади. Танлов ғолиблари Бюук Британияга сафарни ютиб олиши мумкин бўлади.
Ташқи томондан поезд оддий инсонларнинг фотосуратлари билан қопланади, уларнинг атрофига эса муҳаббат, нафрат, ҳокимият ва ўлим мавзусидаги эмодзилар ёпиштириб чиқилади. Ушбу эмодзилар вагонлар ичида Шекспирдан олинган машҳур иқтибосларга иллюстрация вазифасини ўтайди.
Поезд Москва метрополитенининг Филёвский йўлида ярим йил давомида қатнайди. Акция ташкилотчилари — шаҳар метрополитени ва Британия Кенгаши. Тадбир Уильям Шекспирнинг вафотининг 400 йиллиги ҳамда Буюк Британия ва Россиядаги Тил ва адабиёт йилига бағишланади.
Изоҳ (0)