АҚШ ўз разведкачи самолётлари Хитой чегаралари яқинида парвозлар амалга ошириши масаласига жиддийроқ ёндашиши лозим. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хун Лэй баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«АҚШ ҳарбий самолётлари Хитойнинг қирғоқбўйи туманлари яқинидан разведка мақсадларида тез-тез учиб ўтади, бу эса ХХРнинг денгиз ва ҳаво хавфсизлигига жиддий тарзда хавф солади. Биз АҚШни яқин масофадан кузатиш бўйича фаолиятни дарҳол тўхтатишга чақирамиз», — деди у.
Пентагон вакиллари 17 май куни Хитойнинг икки самолёти АҚШ разведкачи патруль самолётини халқаро ҳаво ҳудудида хавфли тарзда тутиб қолганини билдирган эди. Аммо Хун Лэй ушбу баёнотни инкор этиб, Хитой самолётлари Хайнань ороли яқинидан рекогносцировка мақсадларида учиб ўтаётган АҚШ разведкачисини қонунга мувофиқ равишда, ҳеч қандай хавфли манёврларсиз кузатиб борганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)