Италиянинг Неаполь шаҳрида бўлиб ўтаётган пицца фестивалида ошпазлар 2 километрлик пицца тайёрлаб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда, фестиваль ташкилотчилари тарқатган матбуот хабарномасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Пицца тайёрлаш усталари — пиццайоло — 18 май куни ушбу пиццани пиширишга 10 соат вақт сарфлади. Бунинг учун улкан пўлат товадан ва бешта махсус кўчма печлардан фойдаланилди.
1850 метр узунликда пиццани тайёрлашга 2 тонна ун, 1,6 тонна помидор, 2 тона моцарелла, 200 литр ёғ ва 30 килограмм райҳон сарфланди.
Пицца Гиннес рекордлар китоби вакиллари иштирокида ўлчанди. Шу тариқа, янги жаҳон рекорди ўрнатилди. Шундан сўнг ташкилотчилар таомни меҳмонларга таклиф қилди, унинг бир қисми эса хайрия ташкилотларига улашилди.
Изоҳ (0)