Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида тахминан 9–10 ойлик бола ташлаб кетилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида маълум қилинди.
Хабарномада айтилишича, болани топган милиция ходимлари уни тумандаги 3-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб борган. Бугун, 18 май куни, ёки эртага шифокорлар уни тиббий кўрикдан ўтказиб, меҳрибонлик уйига йўллайди.
Болани ким ва қандай шарт-шароитларда ташлаб кетгани номаълум.
Болани таниган ёки унинг ота-онасини билганлардан шифохона ходимлари билан қуйидаги рақам орқали боғланиш сўралади: +99871-2473019.
Изоҳ (0)