Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий мамлакатда Россия технологиялари асосида барпо этиладиган Эд-Дабаа атом электр станцияси дунёдаги энг хавфсиз станция бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Бўлажак АЭС хавфсизлик меъёрлари иккита бетон ‘ғилоф’ қурилишини кўзда тутади, бу эса радиация тарқалишини тўлиқ истисно этади», — деди давлат раҳбари.
Электр энергетикаси ва қайта тикланувчи энергия манбалари вазири Муҳаммад Ҳамид Шакернинг сўзларига қараганда, АЭСга ҳатто бир сонияда 120 метр тезлик билан ҳаракатланаётган 400 тоннали самолётнинг қулаши ҳам станция хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Вазир Россия станциядан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш ва лойиҳани молиялаштириш, шунингдек, АЭСдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида (60 йилга мўлжалланган) ёқилғи етказиб бериш масалаларини зиммасига олишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)