Ҳиндистон шимолидаги Кашмирнинг икки туманида 17 май, сешанба тонгида хавфсизлик кучлари билан отишмаларда икки нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда, мазкур ҳудудда махсус операция ўтказаётган Жамму ва Кашмир штати полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига қараганда, куни кеча ҳиндистонлик чегарачилар Покистон томондан 20 га яқин кишидан иборат жангарилар гуруҳининг мамлакат ҳудудига кириб келганлигини қайд этган.
Уларни топиш ва йўқ қилиш бўйича амалга оширилган операция давомида Купвара ва Шопиан туманларида террорчилар билан тўқнашув юз берди. Шафқатсиз отишмалар мобайнида улардан камида икки нафари йўқ қилинди. Операция давом этмоқда.
Изоҳ (0)