Шри-Ланкада содир бўлган тошқинлар оқибатида ўн минглаб одамлар уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. «РИА Новости» агентлигининг маълум қилишича, офатда саккиз киши ҳалок бўлди.
Ҳукумат қўшинлари аҳолини тоғ ёнбағридаги офат гирдобида қолган туманлардан эвакуация қилиш учун юборилди. Бундан ташқари, ҳарбий-денгиз флоти тошқинларни тўхтатиш мақсадида мамлакат пойтахти Коломбода каналларни тозалаш ишларига жалб қилинди.
Офат ҳудудида истиқомат қилувчи 5 минг оила вакиллари гуманитар ёрдам кўрсатиш марказларига йўлланди, яна минглаб одамлар қариндошларининг уйларида жойлашди.
Изоҳ (0)