Россиянинг Оренбург шаҳрида икки яшар қиз 9-қават деразасидан тушиб кетди, аммо соғ-омон қолди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Воқеа дам олиш кунлари шаҳарнинг Салмишская кўчасида содир бўлди. Қизалоқ 2014 йили туғилгани айтилмоқда. Воқеа пайтида у хонада опаси ва акаси билан ўтирган эди. Болаларнинг олдига кирган ота кичкина қизининг йўқлигини пайқаб қолди ва деразадан пастга қараб, у ерда ётганини кўрди.
Қизалоқ қорнидан ва бошидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Айни пайтда у оғир аҳволда реанимация бўлимида муолажа олмоқда.
Изоҳ (0)