Ҳиндистон парламенти депутати, «Бхарата Жаната Парти» вакиласи Пунамбен Мадам Гужорат штатидаги Жалла Рамнагар шаҳрида журналистлар билан мулоқот қилиш чоғида канализацияга тушиб кетди. Бу ҳақда Asian News International хабар бермоқда.
Депутат аёл уйлари бузилаётган маҳаллий аҳоли ҳақида фикр билдираётган пайтда унинг оёғи остидаги тупроқ кўчди. Икки метр чуқурга тушиб кетган сиёсатчини шифохонага ётқизишга тўғри келди.
Изоҳ (0)