Сўнгги бир неча кундан бери деярли бутун Ўзбекистон бўйлаб, хусусан, Тошкент шаҳрида ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилмоқда. Куннинг ғира-шира ва қоронғи вақтида осмонни ёритиб юбораётган чақмоқлар эса ижодкорларни айниқса кучли ҳаяжонга солаётганини сезмаслик мумкин эмас.
Масалан, ўзбекистонлик профессионал ва ҳаваскор фотосуратчиларнинг Facebook’даги энг йирик ҳамжамиятларидан бири ҳисобланган «Молодая фотография Узбекистана» гуруҳида Тошкент шаҳрида сўнгги кунларда қайд этилган чақмоқларнинг эътиборга молик бир қатор суратлари эълон қилинди.Маълумот учун, 16 май куни ҳам, 17 май куни ҳам бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилади.
Изоҳ (0)