• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бу болакай бизлардан анча кучли, ҳар биримиздан яхшироқ. У ҳақиқий қаҳрамон». Оёқ ва қўлларсиз футбол ўйнайдиган 8 ёшли болакай ҳақида

    Жорий йилнинг 8 май куни Англия чемпионатининг 37-турида «Тоттенҳэм» жамоаси ўзига тегишли «Уайт Харт Лейн» стадионида «Саутгемптон» футболчиларини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида енгилди. Лондон клуби сафида Сон Хён Мин ҳисобни очган бўлса, «авлиёлар» аъзоси Стивен Дэвис дубл билан жавоб қайтарди. «Тоттенҳэм» сўнгги тур олдидан иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда икки очколик фарқ билан «Арсенал»ни ортда қолдиратёган эди.

    • АПЛ. «Арсенал» мавсумни кумуш медаллар билан якунлади

    Аммо буларнинг барчаси аҳамиятга эга эмас. Умуман, мутлақо муҳим эмас. «Чемпионат» нашри мазкур учрашувнинг танаффус вақтида рўй берган муҳим ҳодиса ҳақида ҳикоя қилиб берди.

    Фото: Mirror

    Фото: Mirror

    8 май куни «Уайт Харт Лейн» стадионида юз берган энг муҳим воқеа танаффус вақтида содир бўлди. 8 ёшли Маршалл Жэнсон «Тоттенҳэм»нинг захира ўйинчилари билан футбол ўйнади. Болакайнинг на оёқлари ва на қўллари бор.

    Шунга қарамай, у футбол ўйнашни ёқтиради. Маршалл атиги бир яшарлигида менингит хасталиги туфайли унинг иккала қўли ва оёқлари ампутация қилинган эди. Аммо болакай ва унинг ота-онаси таслим бўлмади. «Маршалл уни бахтсиз ва маҳкум деб ҳисоблашларини ёмон кўради. У жуда бахтли бола! Ҳа, унинг танаси бошқаларникига ўхшаш эмас. Лекин у ҳаётдан завқ олишни билади», – дейди болакайнинг 36 ёшли онаси Стефани.

    Фото: Daily Star

    Фото: Daily Star

    Болакай 2012 йилнинг март ойидан бошлаб Англияда шуҳрат қозона бошлади. Айнан ўша йили унинг оиласи Facebook’да Handstand The Appeal For Marshall Janson гуруҳини яратди. Унда Маршаллнинг машҳур инсонлар билан учрашуви ва турли шоулардаги иштирокидан фотосуратлари жойланиши билан биргаликда, энг асосийси, унинг даволаниши учун маблағ йиғилади. Болакайнинг бахтига унинг мияси жароҳатланмаган. Аммо Жэнсонга ҳар йили, у 18 ёшга тўлгунига қадар янги қўл ва оёқ протезлари керак бўлади. Бу ғалати эшитилиши мумкин, бироқ бу ҳақиқат. Бунинг учун ҳар йили 50–60 минг фунт стерлинг зарур.

    Фото: Daily Star

    Фото: Daily Star

    Маршаллнинг даъволаниши учун пулни доим излашади ва бу жараён муваффақиятли бўлади. Жэнсонга оддий ва «ғайриоддий» инсонлар ёрдам қўлини чўзади. Масалан, 2 йил аввал америкалик қоидасиз жанглар курашчиси, актёр, тадбиркор Халк Хоган болакайнинг даволаниши учун 500 минг доллар ҳадя қилди.

    Фото: Facebook / Hulk Hogan's reinstatement to WWE

    Фото: Facebook / Hulk Hogan's reinstatement to WWE

    Мана тўрт йилдирки бутун Буюк Британия Маршаллнинг жон сақлаб юришини кузатмоқда – аниқроғи, унинг доимо футбол ўйнаб, тўлақонли ҳаёт кечираётганини. Бир вақтлар Женсонлар оиласига яқин инсонлардан бири Маршаллнинг «Тоттенҳэм» футболкасида футбол ўйнаб гол урган ва чиройли рақс билан нишонлаган вазиятини видеога олиб, уни ижтимоий тармоққа жойлади.

    Бир неча ой ўтиб, «шпорлар» Маршаллнинг орзусини рўёбга чиқарди – у «Уайт Харт Лейн» стадионига қадам босди. Шунчаки эмас, балки севимли жамоаси бўлган «Тоттенҳэм» футболчилари Насер Шадли, Том Кэрролл ва бошқалар билан чигалёзди машқларини ўтказди.

    Фото: «Чемпионат»

    Фото: «Чемпионат»

    Болакай ҳақиқий суперюлдуз сифатида кутиб олинди. Аввалига Жэнсон майдон четида интервью берди.

    — Маршалл, бу ерда сенинг ҳамма дўстларинг йиғилган. 36 минг мухлис сени қўллаб-қувватлаяпти, ўзингни қандай ҳис қиляпсан?

    – Awesome! (Ажойиб! – «Дарё» таржимаси) – болакайнинг жавоби стадион мухлисларининг олқишлари ичига шўнғиб кетди.

    Кадр: Spurs TV

    Кадр: Spurs TV

    Жэнсонни майдонга Муса Дембеле олиб чиқди. «Ростини айтганда, қийинчилик билан кўз ёшларимни ушлаб тургандим. Бундай инсонларни кўрганингда, сенинг характеринг бир тийинга қиммат эканини тушуниб етасан. Чунки бу болакай бизлардан анча кучли, ҳар биримиздан яхшироқ. У ҳақиқий қаҳрамон!», – деди болакайнинг ҳаётидан таъсирланган бельгиялик ярим ҳимоячи.

    Фото: Twitter / @SpursOfficial

    Фото: Twitter / @SpursOfficial

    Маршаллнинг ҳар бир ҳаракатини майдон сухандони шарҳлаб борди. «Дэвисга аниқ узатма! Қандай техника, қандай тўп назорати! Маршаллнинг идеал пасига назар ташланг! Фантастика, шунчаки фантастика», – мана шу овозлар остида футбол маҳоратини кўрсатди болакай.

    Фото: Mirror

    Фото: Mirror

    «Мен кучли ҳаяжонда эдим. Биласизми, Англия Премьер-лигаси учун ясалган тўплар катта, оғир... Лекин,  ўз ишимни уддалай олдим, деб ўйлайман», – деди Маршалл.

    «Уайт Харт Лейн» стадионида ўтказилган бир неча ажойиб соатлар ичида Жэнсон нафақат тўп билан ўйнади, балки бир нечта фойдали ишларни ҳам амалга оширди. «Мен шунча дастхатлар олдимки... Баъзи футболчилар протезларимга ўз имзосини туширди! Ҳа айтгандек, биринчи бўлиб олдимга Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм» бош мураббийи – «Дарё» изоҳи) келди. У мени қучоқлаб, ўпиб қўйди. Мен эса, ниҳоят, унинг фамилиясини тўғри талаффуз қилишни ўрганиб олдим!», – деди Маршалл.

    Фото: «Тоттенҳэм» ФК расмий сайти

    Фото: «Тоттенҳэм» ФК расмий сайти

    Маршалл учун ҳаётидаги энг яхши кунни ташкил қилиб берган «Тоттенҳэм» клуби бу билан тўхтаб қолмади. Болакай жамоа базасига таклиф қилинди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    У ўзининг синглиси Лекси ва яна иккита болакай билан севимли жамоасининг машғулотини кузатибгина қолмай, бевосита ўзи ҳам унда иштирок этди. Маршалл бирин-кетин голлар кирита бошлади, унинг дриблингларига на Ян Вертонген ва на Тоби Алдервейрелд қаршилик кўрсата олди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу болакайдан тўпни олишнинг имкони йўқ! У Эден Азар («Челси» ярим ҳимоячиси – «Дарё» изоҳи)дан маҳоратлироқ!», – деб маълум қилди «ҳаётидаги энг қийин машғулотлардан бирини» ўтказган Вертонген.

    16.05.2016, 18:52   Изоҳ (0)   55639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Қўриқчилардан қочиб, Криштиану Роналдуга отилган болакай

    16.05.2016, 18:34

    Мутко допингда қўлга тушган россиялик спортчилар учун узр сўради

    15.05.2016, 21:33

    Сўровнома: Футбол бўйича Испания чемпионатида қайси жамоа ғолиб чиқади?

    14.05.2016, 15:13

    Роналду кетма-кет учинчи марта Forbes журнали версиясига кўра дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди

    12.05.2016, 08:31

    Путин Тунги хоккей лигаси матчида музга тушди

    11.05.2016, 08:26

    Роналду: Одамлар менинг тез тикланишимни унутиб қўйишди

    05.05.2016, 02:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.