Футбол бўйича Италия А сериясининг етакчи клублари мавсумни якунлади.
Муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиб бўлган Туриннинг «Ювентус» клуби «Сампдория» дарвозасига жавобсиз 5 та гол уришга муваффақ бўлди.Кумуш медаллар учун кураш олиб борган «Рома» ва «Наполи» клублари ҳам 38-турда зафар қучди. «Наполи» Гонсало Игуаин хет-трик қайд этган беллашувда А серия билан хайрлашган «Фрозиноне»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Римнинг «Рома» клуби эса «Милан» майдонидан зафар қучиб қайтди.
Келаси мавсум Туриннинг «Ювентус», Неаполнинг «Наполи» ва Римнинг «Рома» клублари Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этади.
«Милан» 38-турдаги мағлубияти сабаб олтиликка ҳам кира олмади. «Сассуоло» эса очколари сонини «Фиорентина»ники билан тенглаштириб олганига қарамай, 6-ўринда мавсумни якунлади. «Интер»га 4-ўрин насиб қилди.
Италия А серияси 38-тур беллашувлари 14 май, шанба
Изоҳ (0)